Click to listen highlighted text!

Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ тўртинчи сессиясида


Бугун Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси Фарход Эрманов бошқариб борди.




Сессия кун тартибига вилоятда “Хавфсиз ва равон йўл” тамойили асосида автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини таъминлаш, вилоят халқ таълими тизимини 2022 йилда ривожлантириш дастурини тасдиқлаш, вилоятдаги олий таълим муассасаларида 2021 йилда амалга оширилган ишлар ва 2022 йилдаги устувор вазифалар, вилоятда янги иш ўринларини яратиш ишлари самарадорлиги устидан депутатлик назоратини амалга ошириш, 2022 йилнинг 1-ярмида секторлар ҳудудини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган муҳим вазифаларкаби қатор масалалар киритилди.


Кун тартибидаги масалалар бўйича масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилиб, депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Сессияда кўриб чиқилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.


   Сессия Хоразм телеканали ва вилоят ҳокимлигининг фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди.
    
    Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий