Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрмановнинг 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан БАЙРАМ ТАБРИГИ

  • Qog'ozga chop etish

  

Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрмановнинг 8 март - Халқаро 

 хотин-қизлар куни муносабати билан

Б АЙ Р А М    Т А Б Р И Г И


Ассалому алайкум, азиз аёллар, муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!

Аввало, сизларни ва сизларнинг тимсолингизда бутун юртимиз аёлларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади. Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, машҳур меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлаб яратилган.

Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. 

Қадрли опа-сингиллар!

Бугунги кунда аёлларнинг жамиятимизда олиб борилаётган ўзгариш ва янгиланишлар жараёнида, Янги Ўзбекистонни барпо этишда қанчалик фидокорона меҳнат қилиб келаётганини ҳаммамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз. 

Ҳозирги вақтда вилоятимизда раҳбарлик лавозимларида 1000 нафардан зиёд аёллар фаолият кўрсатиб келмоқда. Маҳаллий кенгашларда депутатларимизнинг 30 фоиздан  кўп қисми хотин-қизлардан иборат. Бугунги кунда аёллар таълим, тиббиёт, маданият, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, тадбиркорлик ва ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида самарали фаолият юритиб келмоқда.

Бундай замонавий билим ва истеъдодга, етакчилик қобилиятига эга, эл-юртимиз учун фидойи хотин-қизларимиз – халқимиз, миллатимизнинг олтин фонди, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди.

Фурсатдан фойдаланиб, барчамизга доимо тоғдек таянч бўлиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ўзгаришлар жараёнида фаол иштирок этиб келаётганингиз учун сизларга, вилоятимиз хотин-қизларига чуқур миннатдорчилик билдираман.

Қадрли опа-сингиллар!

Хотин-қизлар учун муносиб иш ва турмуш шароитларини яратиш доимо давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келган. Ҳурматли Президентимиз  ташаббуси билан аёллар  муаммолари бўйича манзилли иш олиб бориш учун мутлақо янги тизим – “Аёллар дафтари” жорий этилди. Ўтган йил вилоятимизда икки босқичда ушбу дафтарга киритилган 80 минг  нафарга яқин хотин-қизларнинг  муаммолари ҳал этилиб, уларга манзилли ёрдам кўрсатилди. 

2021 йилда ижтимоий оғир аҳволдаги 368 нафар хотин-қизлар уй-жой билан таъминланди. 250 нафарга  яқин опа-сингилларимизга уй-жой сотиб олиш учун  бошланғич бадаллар тўлаб берилди.Бундай хайрли ишлар жорий йилда бутунлай янги босқичда  давом этади. 

Ҳурматли тадбир қатнашчилари!

Биз бугун ўзининг фидокорона меҳнати, эришган улкан ютуқлари, давлат ва жамоат ишларидаги фаол иштироки, ибратли фазилатлари билан халқимиз ўртасида обрў-эътибор қозонган юзлаб опа-сингилларимизнинг номларини ҳурмат билан тилга оламиз.

Байрам арафасида ҳурматли Президентимизнинг Фармонига кўра  оила ва жамиятни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги муносиб хизматлари учун вилоятимиз аёлларининг  бир гуруҳи  давлатимизнинг юксак орден ва медаллари билан мукофотланди. 

Шунингдек, вилоятимиздан ўз соҳасида катта натижаларга эришган, давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган опа-сингилларимиздан 15 нафари “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.

 Урганч давлат университети талабаси Уллижон Давлетова ва Хива шаҳридаги Президент мактабининг 10-синф ўқувчиси Мадина Саъдуллаева Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлди. Уларнинг барчасини чин дилдан, самимий   табриклаймиз.


Қадрли опа-сингиллар!

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила институтини ҳар томонлама мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли  ишлар  олиб борилмоқда. 

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 март куни ҳурматли Президентимиз раислигида хотин-қизлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамиятдаги мавқеини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда бу борада олдимизда турган муҳим вазифалар, хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари белгилиб берилди.

 Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ҳам аёлларга муносиб шароит яратиш, уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш масаласи энг муҳим йўналишлардан бири сифатида  белгиланган.

Ушбу муҳим вазифалар ижросини тизимли тарзда ҳар бир маҳалла кесимида амалга оширишни таъминлаш мақсадида  мамлакатимизда  Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташкил этилди. Қўмитанинг вилоят бошқармаси, туман ва шаҳар  бўлимлари раҳбарларига эса ҳоким ўринбосари мақоми берилди. Шунингдек, ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими янгидан жорий қилинади.

Аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги ёндашувлар қайта кўриб чиқилиб, бу борада мутлақо янги тизим яратилмоқда.

 2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан кафолатли тўлаб берадиган тизим йўлга қўйилади.

Бундан ташқари эҳтиёжманд аёлларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш, ёлғиз аёллар фарзандлари учун давлат боғчалари тўловларини бюджетдан қоплаб бериш тизими жорий этилади.

Аёлларнинг саломатлигини тиклаш ва уларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш, жумладан туғиш ёшидаги, ҳомиладор ва бола парваришидаги аёлларни дори ва витаминлар билан бепул таъминлаш,  онкологик скрининг текширувларидан ўтказиш тадбирлари амалга оширилади.

2022-2026 йилларга мўлжалланган Хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида янги ўқув йилидан бошлаб олийгоҳ, техникум ва коллежларда ўқиётган қизларга таълим контрактларини тўлаш учун, илк маротаба, 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш жорий қилинади. Бундай имконият ҳали бизнинг тарихимизда умуман бўлмаган.

Янги ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади.

Ҳар йили 50 нафар қизлар нуфузли хорижий олийгоҳларга бакалавр ва 10 нафари магистратурага юборилади.

Вилоятимизда эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган 150 нафар қизларнинг   таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўлаб берилади.

Ёш фарзанди бор талаба-қизларга масофавий ўқишга шароит яратилади.

Докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилади.

Хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, жумладан ахборот технологиялари (IT) соҳасида ўқитиш бўйича ҳам давлат буюртмаси бўлади.

Аёллар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратилади. Аёллар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари, субсидиялар тақдим этилади.

Умуман,  аёл-қизларга  муносиб шароит яратиб бериш учун бундан буён ҳам барча имкониятларни ишга соламиз. Улкан дастурлар, режа ва лойиҳаларимиз биринчи навбатда мўътабар онахонларимиз, опа-сингилларимиз, азиз қизларимизнинг ҳаёти ва меҳнат шароитини яхшилашга қаратилган. 

Улар  ҳаётдан рози бўлиб, шукроналик билан яшасалар келажак авлодларимиз соғлом ва баркамол, турмушимиз янада фаровон бўлади. Зеро, аёл бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади. Барча ислоҳотларимизнинг мазмуни, “Инсон қадри учун” тамойилининг моҳияти ҳам айнан шунга қаратилган.

Азиз ва муҳтарама опа-сингиллар!

Сизларни 8 март байрами билан яна бир бор чин қалбимдан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.

Доимо яқинларингиз, фарзанд ва набираларингиз, эл-юртимиз ардоғида юриш насиб қилсин!

Байрамингиз муборак бўлсин!




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Октябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Fotogalereya