Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ учинчи сессиясида
Айни вақтда Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ учинчи сессияси бўлиб ўтмоқда.
Сессияни вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси Фарход Эрманов бошқариб бормоқда.
Сессия кун тартибига вилоятда 2022 йил 1 февраль ҳолатига мавжуд муаммоли кредитларни график асосида кескин камайтириш чораларини кўриш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 3 февраль Ф-22-сонли фармойиши асосида ишлаб чиқилган вилоят “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 февралда “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасаларида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш тўғрисида”ги 67-сонли қарорига асосан Хоразм вилояти махаллий бюджетида режалаштирилган 100 млрд.сўм маблағни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига ўтказиш ва бошқа масалалар киритилди.
Кун тартибидаги биринчи масала бўйича вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Игамбергеновнинг ҳисоботи эшитилди. Муҳокама этилаётган масала бўйича музокаралар давом этмоқда.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш