Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Аҳоли мурожаатлари ижобий ҳал этилмоқда

  • Qog'ozga chop etish

  Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан халқни эшитиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Натижада аҳолининг йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолари аста-секин ўз ечимини топиб, одамлар раҳбарлардан, давлатдан рози бўлиб, орзу – истаклари рўёбга чиқмоқда.

  Жумладан, бугун ҳам Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машариповнинг навбатдаги сайёр қабули 1-сектор ҳудудидаги “Янгибозор” маҳалласида жойлашган 47-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилди ва фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.  

Мурожаатларнинг аксарияти кредит, бандлик, фанзандининг контракт пули, моддий ёрдам, бандлик, сув масалалари бўйича бўлди. Мурожаатлар тингланиб, кўпчилиги шу ериннг ўзида ижобий ҳал этилди ва вақт талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди. 


  Сайёр қабулда  Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати Нигора Қутлимуратова, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Султонмурод Ходжамуратовлар иштирок этди. Улар ўз сўзларида мамлакатимизда қабул қилинаётган Фармон ва Қарорлар ҳамда мамлакатимизда хар бир ислохот заминида инсон қадри ва тақдири турганлиги, амалга оширилаётган тизимли ишлар борасида гапириб ўтдилар.

  Сайёр қабулда ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмади. Фуқароларни қийнаб келаётган ечими маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича сайёр қабулда иштирок этган тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

 

  Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Veb-sayt faoliyatini baholang



«    Июнь 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Fotogalereya