Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ОЛИЙ МАЖЛИС ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТИ "ШОВОТ" МАҲАЛЛАСИДА БЎЛДИ

  • Qog'ozga chop etish

  120-Ҳазорасп сайлов округидан сайланган Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати Нигора Қутлимуратова ҳамда депутат ёрдамчиси М.Ибрагимовлар тумандаги "Шовот" маҳалласида  бўлиб, ҳоким ёрдамчиси Ш.Рўзметов иш фаолияти билан танишдилар.
  Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПК-31 сонли Қарор ижроси бўйича бажарилган ишларни ўргандилар.  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нигора Қутлимуратова ҳоким ёрдамчиси Шехназар Рўзметов билан суҳбатлашар экан, ҳоким ёрдамчиси маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича олиб бораётган ишлари борасида ҳисобот берди.

  Шунингдек, ҳоким ёрдамчиси Қонунчилик палатаси депутати Н.Қутлимуратовага маҳаллада тадбиркор  Лайло Матяқубова томонидан янги ташкил қилинган иссиқхонада олиб борилаётган гулчилик фаолияти билан таништирди.



  “Шовот” маҳалласида бўлган депутатг тадбиркор билан суҳбатлашди ва иссиқхона бўйича ўз таклиф тавсияларини бериб, маҳалла маъсулларига  бажарилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида ўз топшириқларини берди.


  Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?



«    Июнь 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Fotogalereya