Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳи ташкил этилди
Бугун вилоят ҳокимлигида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, вилоят ҳудудида фаолият олиб борувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фаоллар иштирокида ўтказилган йиғилишда Хоразм вилоятида Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳи таркиби тасдиқланди.
Йиғилишда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бобур Бекмуродов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Маҳмуджон Умрзоқов сўзга чиқиб, Тараққиёт стратегиясини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг роли ва аҳамияти, айниқса, масъул идоралар томонидан юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш масалаларига тўхталдилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш