Ҳоким ёрдамчилари учун ўқув семинарлари ташкил қилинди
Марказий банк вилоят Бош бошқармаси томонидан маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари учун оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитларни ажратиш тартиби бўйича ўқув семинарлари ташкил қилинди. Унда ҳоким ёрдамчиларига ягона электрон платформа орқали аризаларни қабул қилиш ҳамда кўриб чиқиш бўйича батафсил тушунтиришлар берилмоқда. Ўқув семинарлари жорий йилнинг 5 февралига қадар ҳар бир шаҳар ва туманда ўтказилади.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш