Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Борий Алиханов бошчилигидаги ишчи гуруҳ вилоятимизда бўлди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Борий Алиханов бошчилигидаги ишчи гуруҳ вилоятимизда бўлиб, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 23 ноябрдаги “Оролбўйи минтақасида тадбиркорликни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ташриф давомида Б.Алиханов Янгиариқ ва Янгибозор туманларидаги тадбиркорлар билан учрашиб, мазкур фармон билан тадбиркорлик субъектларига яратилаётган шароитлар ва амалга оширилиши белгиланган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди. Шунингдек, мулоқот давомида тадбиркорлар таклиф ва мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрда қабул қилинган “Оролбўйи минтақасида тадбиркорликни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–25-сонли Фармони билан Хоразм вилоятининг Тупроққалъа, Янгиариқ, Янгибозор туманларида янги ташкил этиладиган ва шу туманларда рўйхатдан ўтган ҳолда фаолият кўрсатадиган тадбиркорлик субъектлари учун бир қатор имтиёзлар берилган.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бош саҳифага қайтиш