Мусиқий –кўнгилочар теледастурларнинг ёшлар маънавиятига таъсири муҳокама қилинди
Бугун вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Ёзувчилар,маданият ва санъат соҳаси вакиллари, вилоятда фаолият олиб бораётган телерадиоканаллар раҳбарлари иштирок этган йиғилишда мусиқий теледастурларнинг ғоявий-бадиий савияси, ёшлар тарбиясига кўрсатаётган таъсири билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Телеканаллардаги бадиий кенгашлар фаолиятини қайта кўриб чиқиш, мазмунан саёз, миллий менталитетимизга мос бўлмаган мусиқий клипларни эфирга узатишга йўл қўймаслик, маънавий-маърифий йўналишдаги теледастурларни тайёрлаш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш