Доимий назорат-натижа ва сифат гарови
Маълумки, Хоразм вилояти аҳолиси ва иқтисодиёт тармоқларига автотранспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш, жамоат транспорти тизимини ривожлантириш бўйича Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2021 йил 26 майдаги 27-140 сонли қарори қабул қилинган эди.
Мазкур қарор ва унда белгиланган вазифалар ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда вилоят ҳокимининг масъул мажмуасига юклатилган.
Шунга асосан доимий комиссия ўз мажлисида тегишли ташкилотларга қарор асосида юклатилган вазифалар ижроси тўғрисида ахборот беришини назарда тутувчи ёзишма тақдим қилган.
Шундай бўлишига қарамасдан айрим ташкилот раҳбарлари ва ҳокимликлар масъуллари жумладан, вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи Ф.Саъдуллаев, вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Ш.Байхуразов, Вилоят туризмни ривожлантириш департаменти директори Ж.Шамуратов ҳамда Урганч, Хива шаҳарлари ва Хонқа тумани ҳокимининг масъул ҳодимлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими томонидан имзоланган қарор ижросига бағишланган комиссия мажлисига етиб келмаганликлари кузатилди.
Доимий комиссия аъзолари томонидан қатор масъул раҳбар ва ҳокимликларнинг ахбороти тингланиб, ижросида камчиликка йўл қўйилган ҳолатлар юзасидан вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Ф.Эрманов номига тегишли тартибда ахборот тақдим этишларига келишиб олинди.
Шу билан бир қаторда Доимий комиссия мажлисининг баёнига асосан масъулиятсизлик билан ёндашган масъулларнинг вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Ф.Эрманов номига тушунтириш беришлари белгилаб олинди.
Халқ депутатлари Хоразм
вилояти Кенгаши котибияти
бош мутахассиси П.Рўзибоев
Бош саҳифага қайтиш