Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Саксовулзорларни асрайлик!

  • Qog'ozga chop etish


Қизилқум ва Қорақум саҳролари бўйлаб юрсангиз катта-катта майдонларни эгаллаган саксовулзорлар кўзга ташланади.Маҳаллий аҳоли бу дарахтни “Саҳро маликаси”, “Чўл арчаси” дея жуда эъзозлайди.Хоразм шевасида “Созоқ” деб аталувчи ушбу дарахтни  чўлнинг ҳақиқий кўрки дейиш мумкин.

Саксовулнинг яшил новдалари саҳродаги туялар,қорамоллар,қўй-эчкилар учун қимматли озуқа бўлса, танаси ва шохларидан ўтин сифатида фойдаланилади.Саксовулнинг 20-25 яшарини кесилса,илдиз бачкиларидан тез тикланади.Фақат бу ишни ўрмон хўжалиги мутахассислари томонидан қиш фаслида,яъни дарахтлар мўрт ва илдиз бўғзидан синадиган пайтда амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Афсуски айрим фуқаролар қишга ўтин ғамлаш мақсадида ёш саксовул дарахтларига ҳам қирон келтирадилар.

Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ҳодимлари билан Урганч туманидаги  "Чолиш” постида ўтказилган экологик назорат тадбири давомида фуқаро С.Б “ISUZU” русумли юк машинасида ҳеч қандай тегишли рухсатномасиз давлат заҳира ерларидан табиий ҳолда ўсиб турган саксовулларни кесиб олиб келаётганлиги аниқланди. 

Аниқланган ҳолат бўйича фуқаро С.Б нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1.350.000 сўм жарима ҳамда 1.512.000 сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланди.Бундай салбий ҳодисаларнинг олдини олиш нафақат экология ва табиатни муҳофаза  қилиш тизими ходимларининг, балки кенг жамоатчиликнинг ҳам вазифаси ҳисобланади. 

Саксовулнинг яна бир аҳамиятли томони унинг илдизлари қум барханларининг шамолда кўчиб юришининг  олдини олади.Мутахассислар фикрича битта саксовул бир йилда 4-4,5 тоннагача қум барханларини ушлаб қолар экан.Айниқса Орол денгизи қуриши оқибатида пайдо бўлган улкан саҳродаги қум кўчиши, тузли чанг-тўзонларнинг осмонга кўтарилишининг олдини олиш учун саксовулзорлар барпо этиш энг мақбул йўл саналади. 

Саксовулнинг атроф-муҳит ҳавоси мусаффолигини таъминлашда ҳам хизмати жуда катта. Бир гектар майдондаги тўрт йиллик саксовулзор 1158 метр куб кислород ажратиб чиқаришини эътиборга олсак, буни бемалол “тоза ҳаво фабрикаси”  деб аташ мумкин.

Бир сўз билан айтганда саксовул ўрмонлари қум кўчишидан асровчи,чўл ҳайвонлари учун  ўзига хос бошпана ва озуқа вазифасини ўтовчи “Яшил қалқон” ҳисобланади.Хуллас табиатимиз бойлиги бўлган саксовулзорларни асраб авайлаш, кўпайтириш ҳар бир табиат жонкуярининг, юрт фидойисининг бурчи бўлмоғи даркор!

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати 




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya