Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Бозорлар – юрт кўрки

  • Qog'ozga chop etish

Бозор – юрт кўрки. Унинг чиройи ва ободлиги – шу эл одамларининг нозик диди ҳамда юксак маънавиятидан, тўкин-сочинлиги – улуснинг турмуш фаровонлигидан далолат.Шу боис азалдан бу масканларни обод қилишга, саранжом-саришталигига алоҳида эътибор қаратилган. Бир –биридан муҳташам иморатлар қад кўтараётган замонавий шаҳарларнинг бозори ҳам ана шу гўзал манзараларга мос бўлиши керак, албатта. Шаҳарсозлик ва архитектура талабларига жавоб бермайдиган, сотувчи ҳамда харидорлар учун зарур шароитларга эга бўлмаган бозорларнинг бузилиб ўрнига янгилари қурилиши замон талаби. Фақат тарихий аҳамиятга эга ва сайёҳлар томоша  қилиши учун сақлаб қолинадиган қадимий савдо расталари, тимлар бундан мустасно. Савдо сотиқ учун мўлжалланган  иморатларни янгиланиши дунё тажрибасида ҳам худди шу тахлит амалга оширилади.


Афсуски, бугунги кунда Хива шаҳрида бозорлар фаолияти қониқарли эмас. Шаҳар деҳқон бозори бузилиб, вақтинчалик бошқа жойга кўчирилди. Бу ерда  сотувчи ва харидорлар учун шароит йўқ. Озиқ-овқат моллари ва деҳқончилик маҳсулотлари очиқ ҳавода, чанг-тўзонда сифатини йўқотмоқда. 

Қадимий  Хивага ҳар куни дунёнинг турли минтақаларидан минглаб сайёҳлар келади. Шаҳар меҳмонларида тарихий ёдгорликлар, осори-атиқаларни томоша қилиш билан бирга таърифи мағриб-у машриққа кетган шарқ бозорларини айланишга бўлган иштиёқ ҳам кучли. Бозордаги аҳволни,  шароитни кўриб улар қандай таассурот билан қайтишаркин? Гарчи вақтинчалик фаолият кўрсатаётган бўлсада бозор ҳудудида оддий санитария қоидаларига амал қилинишини таъминлаш талаб этилади.

        Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya