Click to listen highlighted text!

Ҳоким ёрдамчилари лавозимга тайинланди




Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 10 январдаги  1-12-0-F/22 –сонли фармойиши билан вилоятдаги 526 та маҳаллада фаолият олиб борадиган ҳоким ёрдамчилари лавозимга тайинланди.  Ушбу ҳоким ёрдамчилари маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари билан шуғулланади. Ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи миқдорлари ва уларга яратилган шарт-шароитлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2021 йил 3 декабрдаги  “ Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўрсатиб ўтилган тартибда белгиланган. Шунингдек, ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими жорий этилади ва  юқори натижаларга эришган ҳоким ёрдамчилари Миллий кадрлар заҳирасига киритилади.

         Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот  хизмати

Файлни юклаб олиш: xorazm-viloyati-hokimining-farmoyishi.pdf [301,23 Kb] (Юклаб олишлар сони: 502)
Добавить комментарий

Оставить комментарий