Э Ъ Л О Н Хоразм вилояти ҳокимлиги ишчи гуруҳи тадбиркорлик субъектларини танловларда иштирок этишга таклиф этади
Ўзбекистан Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги умумтаълим мактабларининг бошланғич синф (1-4-синф) ўқувчиларини бепул тушлик билан таъминлашни йўлга қўйиш юзасидан берган топшириқларига асосан мактабларда ўқувчиларни бюджет маблағлари ҳисобидан соғлом овқатлантиришни ташкил этиш мақсадида 2022 йилдан бошлаб Кейтеринг (тадбиркорлар томонидан тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш) тизимини йўлга қўйиш белгиланган.
Шу муносабат билан Хоразм вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синф ўқувчиларини 2022 йил феврал ойидан бепул кейтеринг усулида сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари ўртасида танлов (тендер) ўтказилишини маълум қиламиз.
Танловда иштирок қилишни ҳохловчи тадбиркорлар хужжатларни 11-16 январь кунлари топширишлари мумкин.
Жорий йил 17 январь куни тадбиркорлар орасидан барча талабларга жавоб берадиган муносиб номзодлар вилоят хокимлиги ишчи гуруҳи томонидан белгиланган тартиб асосида танлаб олинади.
Танловда қатнашиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларига қуйидаги талаблар қўйилади.
- Маҳсус ошпаз ва бошқа керакли доимий ишловчи ҳодимлар ҳамда керакли ускуна(озиқ-овқатни тайёрловчи ва сақловчи)лар мавжудлиги.
-Давлат стандартлари асосида белгиланган СанПин нормаларига тўғри келадиган озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш;
-озиқ-овқат маҳсулотини сақлаш, уни тайёрлаш ҳамда ундан фойдаланиш учун мўлжалланган ускуналарнинг санитария қоидаларига, нормаларига ва гигиена нормативларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлари ва етарли шароитлари мавжудлиги;
-тайёр маҳсулотларни ўз вақтида таълим муассасаларига етказиб бериш имкони мавжуд бўлиши лозим.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари батафсил маълумот олиш учун қуйидаги телефон рақамларига мурожат этишлари мумкин.
Вилоят хокимлиги телефон рақамлари:
(62)223-00-34
(90) 433-17-00
Бош саҳифага қайтиш