Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг қирқинчи сессиясида
Бугун Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдаги қирқинчи сессияси бўлиб ўтди.Сессия ишини вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси Фарход Эрманов бошқариб борди.
Сессия кун тартибига Хоразм вилоятининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш, “2021 йил учун Хоразм вилояти маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши қарорига ўзгартиришлар киритиш, вилоят маҳаллий бюджетининг 2021 йил молия йили мобайнида тегишли бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари параметрларини кўпайтириш, 2022 йилда Хоразм вилоятининг олис худудларда яшайдиган ва марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси оғир бўлган аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш каби қатор масалалар киритилди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилиб, депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Сессияда кўриб чиқилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бош саҳифага қайтиш