Очиқ мулоқот ўтказилди
Гурлан туманида вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Гулсара Қурбанбаева иштирокида кенг жамоатчилик вакиллари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбирда “Темир дафтар”,“Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг даромад манбаини яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Мулоқот давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб- қувватлаш, доимий иш билан таъминлаш ҳамда оилавий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш борасидаги таклифлар билдирилди, мутасадди ташкилотлар раҳбарларига тавсиялар берилди.
Бош саҳифага қайтиш