Оналик ва болалик давлат муҳофазасида
Жорий йилда вилоят перинатал марказида 20 миллиард 180 миллион сўмлик реконструкция ишлари амалга оширилиб, қабул диагностика, лаборатория, поликлиника ва асоратли ҳомиладорлар бўлимлари бинолари барпо этилди. Бугун мазкур биноларнинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Фарход Эрманов сўзга чиқиб аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталди, тиббиёт муассасасининг замонавий биноси фойдаланишга топширилиши муносабати билан барчани қизғин табриклади.
Перинатал марказга вилоят маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисмидан кам инвазив технологиялар асосида даволаш ишларини йўлга қўйиш мақсадида замонавий лапароскоп ва гистероскоп аппаратлари келтирилди. Лаборатория янги қон таҳлили анализатори билан жиҳозланиб қўшимча 7 хил турдаги қон таҳлилларини аниқлаш имконияти пайдо бўлди. Натижада йилига 300 нафардан зиёд аёлларнинг Тошкент шаҳридаги марказларга бориб ортиқча оворагарчилик ҳамда харажат қилишларини олди олинди ва шу жойнинг ўзида даволаш имконияти яратилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш