Янги йилга муносиб туҳфа
Хонқа тумани ва Хива шаҳридаги қатор оилалар Янги йилни янги уйларда кутиб олиш бахтига мушарраф бўлдилар. Хонқа тумани “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида 4 та 5 қаватли 80 хонадонга мўлжалланган уйлар фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тантанада вилоят ҳокими Фарход Эрманов, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, меҳнат фахрийлари, янги хонадонлар соҳиблари иштирок этдилар.
Таъкидлаш жоиз ушбу уйларда 68 та хонадон фуқаролар томонидан субсидия асосида сотиб олинган бўлиб, бунинг учун 1 миллиард 840 миллион сўм давлат маблағи квартираларнинг бошланғич бадал тўлови учун ўтказиб берилди. Келгуси 2022 йилда туманда барпо этиладиган “Янги Ўзбекистон” массивида 228 та хонадонга мўлжалланган 9 та кўп қаватли уйлар қад кўтаради.
Шунингдек, бугун Хива шаҳрида ҳам 2 та 5 қаватли, 2 та 4 қаватли янги уйлар ўз эгаларига топширилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бош саҳифага қайтиш