Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Урганч шаҳрида ер ости автомобил йўли очилди

  • Qog'ozga chop etish

Бугун Урганч шаҳрининг қоқ марказида бунёд этилган замонавий ер ости автомобил йўли фойдаланишга топширилди. Мазкур туннелнинг  узунлиги 500 метр, кенглиги 17 метрни ташкил этиб,  лойиҳа бўйича соатига 3200 та автомобилни ўтказиш қувватига эга.


Янги иншоотнинг очилиш маросимида нуронийлар, ёшлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар. Вилоят ҳокими Фарход Эрманов  барчани ер ости йўл ўтказгичи фойдаланишга топширилиши муносабати билан табриклади.



Таъкидлаш керак, бундай ер ости автомобиль йўли Республикамиз вилоятлари ичида илк бор Хоразмда бунёд этилди. Мазкур йўл ўтказгични барпо қилишда  бош пудратчи ташкилот "Кўприкқурилиш трести" УКнинг "14-Кўприкқурилиш" отрядига қарашли 140 та махсус техника  ҳамда 1 800 нафардан зиёд малакали инженерлар, қурувчи ва   усталар фидойилик билан меҳнат қилдилар.



Маълумки, ал-Хоразмий ва Ислом Каримов кўчалари шаҳардаги энг тирбанд йўллардан бўлиб, ал-Хоразмий кўчасида суткасига ўртача 18 минг, Ислом Каримов кўчасида 14 минг дона  транспорт воситалари ҳаракатланади. Ер ости йўли қурилиши натижасида ушбу чорраҳадаги тирбандлик бартараф этилди, йўл-транспорт ҳодисаларининг олди олиниб, пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланди.




Шунингдек, мазкур туннел орқали ҳар куни шаҳар ичи ва шаҳар атрофи йўналишларида қатнайдиган 200 дан ортиқ автобус ва микроавтобуслар ҳаракатланади, ушбу жамоат транспортларида ўртача 30 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатилади.





Ер ости йўли қурилиши билан бирга Қирғизёп каналининг шу ҳудуддан оқиб ўтувчи қисми янгидан бетонлаштирилди,  замонавий панжаралар ўрнатилиб,  ободонлаштириш ишлари бажарилди. Бир сўз билан айтганда мазкур иншоот Янги йил байрами олдидан халқимизга муносиб туҳфа бўлди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya