8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни
Бугун вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Депутатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда вилоят ҳокими Фарход Эрманов сўзга чиқиб, барчани Конституция байрами билан қизғин муборакбод этди. Вилоят санъат усталари ва миллий маданий марказлар ҳаваскорлик жамоалари ижросидаги байрам концерти намойиш этилди.
Конституция кунига бағишланган тадбирлар ўқув масканлари, меҳнат жамоаларида давом этмоқда. Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз юртдошлар!
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш