“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалда
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоятимизда жорий йил кузда 5 миллион 434 минг дона ва 2022 йил баҳорда 9 миллион 56 минг дона дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган. Айни кунда барча шаҳар ва туманларда вилоятимиз иқлим шароитига япон сафораси, катальпа, шумтол, қайрағоч, павлония, терак, заранг, акация, тут, жийда, беҳи, узум, шарқ туяси ва бошқа мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда.
Бугун Урганч туманида кўчат экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” доирасида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Фарход Эрманов ва Ўзбекистон Экологик партияси раиси Нарзулло Обломуродов иштирок этди.
Юртдошларимизни жорий йилнинг 10 декабргача давом этадиган кўчат экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик”да фаол қатнашишга чақирамиз. Ушбу хайрли ишдаги иштирокимиз билан вилоятимиз экологиясини яхшилаш, иқлим ўзгаришларининг олдини олиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, қолаверса иқтисодиётни ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш