Click to listen highlighted text!

Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган Марказий Осиё II халқаро турнири якунланди

     


     Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича ёшлар ўртасида Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб ўтказилган  Марказий Осиё II халқаро турнири якунига етди. Мусобақада Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон давлатлари ва мамлакатимизнинг барча вилоятларидан ёш полвонлар иштирок этдилар. 




       Турнир эркаклар ўртасида 6 та, қизлар ўртасида 4 та вазн тоифалари бўйича ўтказилиб, ғолиблар пул мукофотлари, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Кураш федерациясининг Хоразм вилоят бўлимига эса “Дамас” русумли енгил автомашина совға қилинди.



Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Добавить комментарий

Оставить комментарий