Click to listen highlighted text!

Тупроққалъа туманида вилоят ҳокими Фарход Эрмановнинг сайёр қабули ўтказилди

Вилоят ҳокими Фарход Эрмановнинг Тупроққалъа  туманида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулида фуқароларнинг турли соҳаларга оид муаммолари, талаб ва таклифлари эшитилди. Қабул чоғида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга эътибор қаратилди.




Аҳолининг моддий ёрдам,  ишга жойлашиш, банклардан кредит олиш,тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, уй-жой таъминоти масалалари бўйича 30 дан ортиқ мурожаатлари бирма-бир муҳокама қилинди.Ҳар бир мурожаат бўйича дахлдор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди. Қабул давомида кўтарилган масалаларнинг бир қисми шу жойнинг ўзида ечимини топди,қолганларини мутахассислар иштирокида ўрганиб чиқиш ва амалий ёрдам бериш чора-тадбирлари белгиланди.




    Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий