Click to listen highlighted text!

Вилоят ҳокими Фарход Эрманов Уммон Султонлигининг “DUQM” эркин иқтисодий зонаси раҳбари Яҳё Ҳамис ал Заджалини қабул қилди

   Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов  Уммон Султонлигида жойлашган “DUQM” эркин иқтисодий зонаси  раҳбари Яҳё Ҳамис ал Заджалини қабул қилди. Маълумот ўрнида айтиш жоиз, “DUQM” порти очиқ иқтисодий зона мақомига эга бўлиб, Уммон Султонлигидаги йирик савдо-иқтисодий марказлардан бири ҳисобланади.

   Вилоят ҳокими хорижлик меҳмонга Хоразм вилоятининг ишлаб чиқариш имкониятлари, табиий ресурслари, чет эллик инвесторлар учун яратилган ҳуқуқий кафолатлар ҳамда солиқ ва божхона  имтиёзлари, “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси фаолияти хусусида  маълумот берди.  Ўзаро мулоқот чоғида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришнинг бошқа муҳим масалалари ҳам муҳокама қилинди.



   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий