Click to listen highlighted text!

“Сайёҳ – 2021” халқаро форуми давом этяпти

   Жорий йилнинг 23-25 ноябрь кунлари вилоятимизда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташаббуси билан “Сайёҳ – 2021” халқаро форуми ўтказиляпти. Мазкур тадбирда  Халқаро истеъмолчилар ташкилоти (Consumers International) делегацияси, шунингдек дунёнинг 20 дан ортиқ давлатларидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларининг вакиллари қатнашмоқда.







   Форумнинг тантанали очилиш маросими Хива шаҳридаги Қўҳна Арк майдонида бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққанлар мазкур форумнинг аҳамияти, туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ этиш масалалари хусусида тўхталдилар. Форумнинг иккинчи иш куни доирасидаги тадбирлар Хивадаги “Фаровон” меҳмонхонаси анжуманлар залида давом этади.

   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Добавить комментарий

Оставить комментарий