Click to listen highlighted text!

“Маҳаллабай” ишлаш тизимини самарали ташкил қилиш юзасидан семинар-тренинг бошланди


Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг вилоят филиали ҳамда Урганч давлат университети томонидан маҳаллаларда ишлайдиган  ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш, “Маҳаллабай” ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш масалаларига бағишланган  семинар-тренинг ташкил этилди. Тадбирда вилоят ҳокимининг 1-ўринбосари Қ.Игамбергенов қатнашиб, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш борасида  ҳоким ёрдамчилари олдида турган вазифалар хусусида тўхталди. Семинар-тренинг машғулотлари 27 ноябргача давом этади.





Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Добавить комментарий

Оставить комментарий