Хонқа туманида семинар кенгаш ўтказилди
Хонқа туманида аҳолини бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали уй-жой билан таъминлаш масалаларига бағишланган семинар кенгаш бўлиб ўтди.
Семинар қатнашчилари тумандаги ”Дўстлик” маҳалласида барпо этилган 80 хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уйлар қурилиши билан яқиндан танишдилар. Вилоят ҳокими Фарход Эрманов ушбу йўналишда шаҳар ва туманларда олиб борилаётган ишларни чуқур таҳлил этиб, қурилиш ишларини жадаллаштириш ва кўп қаватли уйларни белгиланган муддатларида фойдаланишга топшириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш