Click to listen highlighted text!

Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни судда масофадан кўриб чиқиш самарали жараён

   

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 июндаги “Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  407-сон Қарорига асосан ички ишлар органларида “E-mamuriy ish” – ягона ахборот тизими ишга туширишда ва айни кунда Хоразм вилоятида ушбу тизимдан тўғри ва самарали фойдаланиб келинмоқда. 

   “E-mamuriy ish” – ягона ахборот тизими орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни судларда кўриб чиқиш жараёнини масофадан туриб онлайн шаклда амалга ошириш имконияти яратилди.

   Хоразм вилоятининг бошқа ҳудудлари каби Янгибозор туманидаги мавжуд 30 та маҳалла фуқаролар йиғини биносида жойлашган профилактика инспекторларининг хизмат хоналари ҳам жиноят ишлари бўйича туман суди билан тезкор интернет тармоғи орқали боғланган.


   Бугун кунда маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларнинг барчаси судда масофадан туриб онлайн шаклда кўриб чиқилмоқда.

   Албатта суд-ҳуқуқ тизимида бу каби инновацион технологиялардан фойдаланиш фуқароларнинг ортиқча сарсон бўлишларига чек қўйиш билан биргаликда профилактика инспекторининг асосан ўзи хизмат олиб бораётган маъмурий ҳудудда бўлиш имкониятини ҳам бермоқда.

   Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни судда кўриб чиқишда процессуал нормаларга оғишмай риоя қилинишини таъминлаш мақсадида эса суд, прокуратура ҳамда ички ишлар органларининг малакали ходимлари томонидан режа асосида ўқув-семинарлар ўтказиб борилмоқда.

   Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Добавить комментарий

Оставить комментарий