Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Расмий муносабат

  • Qog'ozga chop etish

Ижтимоий тармоқга жойлаштирилган “Бу пуллар тўғри ажратилганми?” сарлавҳали видеомурожаатни ўрганиш  натижаларига кўра қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўгрисида”ги  ПҚ-2660-сонли қарорининг 12-бандига асосан  уй-жойларнинг  ташқи ёритиш ва  канализация тармоқларини қуриш, сув таъминоти, туташ ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган. Шунга асосан, 2020 йилда Урганч шаҳар “Урганч-Шовот” йўли бўйида қурилган 2 та 7 қаватли уй-жойларнинг ташқи ичимлик ва оқава сув тармоқларини қуриш, ободонлаштириш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари тўлиқ ишлаб чиқилган ва ўрнатилган тартибда 2020 йил 10 август куни ўтказилган танлов савдоларида “Бунёдкор” МЧЖ ғолиб топилиб, 963,6 млн.сўмга инжиниринг компанияси билан шартнома имзоланган. Бироқ, ушбу ишларни амалга ошириш учун маҳаллий бюджет ҳисобидан   маблағ ажратилмаганлиги сабабли қурилиш-монтаж ишлари пудратчи ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилиб, уйлар ўз муддатида фойдаланишга топширилган ва шу кунгача аҳоли ушбу  муҳандислик тармоқларидан фойдаланиб келмоқда.

Юқоридаги ишларга маблағ ажратилмаганлиги сабабли 2021 йил Инвестиция дастури доирасида Хоразм вилоятига ажратилган маблағларнинг иқтисод қилинган қисми ҳисобидан 2021 йил 11 августда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсат мажлисининг 118-сонли баёнига асосан 1034,6 млн.сўм маблағ Республика бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилди. Шу сабабли мазкур объектнинг лойиҳа-смета хужжатлари қайта кўриб чиқилганда, объектнинг умумий қиймати 1055,9 млн.сўмни ташкил қилган.

Жорий йилда ўтказиладиган давлат харидлари буйича тартиб-қоидалар ўзгарганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 февралдаги “Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари туғрисида”ги қарорига асосан мазкур объект бўйича тендер савдолари электрон тарзда қайта ўтказилди. Жорий йилнинг 16 сентябрь куни қайта ўтказилган электрон танлов савдоларида (Лот№ 14349, 4477-сон баён) “Ирдимзон қурилиш” ХК 901,446 млн. сўм , ишларни бажариш муддати  25 календар кун таклифи билан танлов ғолиби бўлган.Мазкур объектнинг манзилли дастури Ўзбекистон Республикаси Молия ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан тўлиқ келишилган.

2020 йилда амалга оширилган қурилиш-монтаж ишлари буйича 2021йилги тендер савдоларида ғолиб бўлган  пудратчи ташкилот билан ўзаро ҳисоб китоб қилиш  ишлари келишилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya