Матбуот анжумани
Вилоят ҳокимлигида Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари, келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида матбуот анжумани ташкил қилинди. Унда Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши аъзолари, ҳуқуқ тартибот органлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Анжуман аввалида вилоят ҳокими, Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши раиси Фарход Эрманов ҳудудий кенгаш таркиби ва коррупцияга қарши кураш борасида галдаги вазифалар тўғрисида тўхталди. Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари жорий йилнинг ўтган 9 ойида вилоятда коррупцияга оид жиноятчилик таҳлили ҳақида маълумот берди.
Анжуманда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа ходимларидан жавоб олдилар ҳамда таклифларини билдирдилар.
Тадбир Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамда вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш