Вилоятимизда Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари бӯлиб ӯтмоқда
Озарбайжон Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги маданият марказининг ташаббуси билан вилоятимизда Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари ўтказиляпти.
Тадбир доирасида Озарбайжонлик олимлар, адабиётшунос ва мусиқашунослар, шунингдек “Азербайджан гызлары” рақс жамоаси қадимий Хиванинг тарихий обидалари билан танишдилар. Урганч давлат университетида профессор-ўқитувчилар, талабалар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув доирасида Озарбайжон Миллий Мажлисининг маданият қўмитаси раиси Ганира Пашаеванинг “Ўзбекистон қадам-бақадам” номли китобининг тақдимоти ҳам ўтказилди. Озарбайжонлик таниқли давлат ва жамоат арбоби, шоира Ганира Пашаевага Урганч давлат университетининг фахрий профессори даражаси берилди.
Вилоят мусиқали драма театрида Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунларининг тантанали очилиш маросими бӯлиб ӯтди. Унда сўзга чиққанлар Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги илмий- адабий, маданий-маърифий алоқаларнинг ривожланиши хусусида сўз юритдилар. Қардош халқлар санъат усталарининг концерт дастури намойиш этилди.
Икки кунлик тадбир чинакам маданият, адабиёт ва дӯстлик байрамига айланди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш