Янгибозор туманида жамоатчилик эшитуви ўтказилди
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Хоразм вилояти бўлинмаси ва вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида Янгибозор туманида Давлат дастури ва норматив ҳужжатларнинг ижроси бўйича навбатдаги жамоатчилик эшитуви ўтказилди.
Унда Давлат дастури ҳамда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижроси юзасидан масъулларнинг ахбороти эшитилди. Эшитувда туман ҳокими ўринбосарлари, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, депутатлар, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Мазкур эшитувга қадар ижтимоий тармоқларга эълон жойлаштириб, телеграм манзили орқали кенг жамоатчиликнинг юқоридаги масалалар юзасидан саволлари, муаммо ва таклифлари қабул қилинди.
Жамоатчилик эшитувида;
Янгибозортумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосарининг Давлат Дастурининг 61-банди ижроси юзасидан Янгибозор туманида оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек 80-бандига асосан камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги тўғрисидаги;
Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбарининг туманида ишсиз аҳолини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш ҳамда касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги;
Янгибозортумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарининг “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури ижроси бўйича бажарилган ишлар, кўрилаётган чоралар ҳақидаги ахборотлари эшитилди.
Қайд этилдики, жорий йилнинг ўтган даври давомида туманда турли иқтисодий дастурлар орқали 1478 та янги ишчи ўринлари яратилган.
Жумладан, камбағалликни қисқартириш борасида “Темир дафтар”га киритилган 1309 та оилаларнинг муаммолари ўрганилиб, уларга 6 млрд. 700 млн. сўмлик ёрдамлар кўрсатилган, жумаладан мазкур оилаларнинг 1086 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзоларининг бандлиги таъминланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан туманда ижтимоий – иқтисодий ҳолати оғир бўлган Ҳайват ва Гулистон маҳаллаларида 20 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши белгиланган.Ҳозирда, Ҳайват маҳалласида қарийб 11 км узунликдаги ички йўллар таъмирланланган, 8 км узунликдаги электр тармоқлари ва 3 та янги трансформатор ўрнатилган,5 км узунликда ичимлик сув қувурлари тортилиб 291 та хонадон қўшимча ичимлик суви билан таъминланган.
Савол-жавоблардан сўнг, билдирилган таклифлар асосида тавсиялар ишлаб чиқилди.
Жамоатчилик эшитуви якунлари юзасидан вилоят бошқармалари, идора ва ташкилотларга таклиф ва тавсиялар киритилиши белгиланган.
Бош саҳифага қайтиш