Click to listen highlighted text!

Уч авлод учрашуви

 Урганч шаҳрида  вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан таклиф қилинган нуронийлар, ўрта авлод вакиллари ҳамда ёшлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди. Учрашувда Ўзбекистон Қаҳрамонлари, турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб эл-юрт ҳурматини қозонган нуронийлар, Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибалари, спортчилар, депутатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари, миллий маданий марказлар вакиллари, фаол ёшлар иштирок этди.


Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, генерал-лейтенант Турсинхан Худайбергенов, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов, Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов ва бошқалар сўзга чиқиб ушбу тадбирнинг моҳияти ва  тарбиявий аҳамияти ҳақида тўхталдилар.









Ёши улуғ отахон ва онахонлар ўзларининг бой ҳаётий тажрибалари, бугунги кунда фахрийларга кўрсатилаётган эътибор, мустақиллик берган имкониятлар, юртимизда миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик  хусусида ўзларининг дил сўзларини билдирдилар. Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт сари дадил одимлари самимий суҳбатлар, мулоқотларнинг асосий мавзуси бўлди.








Тадбирда бир гуруҳ юртдошларимизга “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони тантанали равишда топширилди. Санъат усталари ижросидаги маданий дастур иштирокчиларга хуш кайфият бағишлади.














                                                       

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Добавить комментарий

Оставить комментарий