Хива яна бир нуфузли халқаро анжуманга мезбонлик қилмоқда
Жорий йилнинг 13–21 сентябрь кунлари Тошкент, Хива ва Нукус шаҳарларида анъанавий Маданий мерос ҳафталиги доирасида бир қатор тадбирлар ўтказилади. Жумладан, Хива шаҳрида “Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида” номли халқаро маданий форум, ТУРКСОЙ давлатлари маданият вазирлари доимий кенгашининг йиғилиши ҳамда маданий мерос масалалари бўйича ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Халқаро маслаҳат қўмитасининг I йиғилиши бўлиб ўтади.
Хивада ўтказиладиган маданий тадбирларда иштирок этувчи меҳмонлар бугун Урганч халқаро аэропортида кутиб олинди. Форум қатнашчилари учун Ичонқалъанинг тарихий ёдгорликлари бўйлаб саёҳат ва театр томошалари ташкил қилинди. Қўҳна арк майдонида ўтказилаётган “Хива – туркий дунё маданияти пойтахти” деб номланган маданий дастурда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва ЮНЕСКО Бош директорининг ўринбосари Габриэла Рамос тадбир иштирокчиларини қизғин муборакбод этди. Айни дақиқаларда санъат усталари ижросидаги катта концерт дастури давом этмоқда.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш