Click to listen highlighted text!

“Хoразм урфий мақoмлари” китoбининг тақдимoти ўтказилди

   Бугун Урганч давлат университетининг маданият саройида “Хоразм урфий мақомлари” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. 
   Мазкур китобда Хоразм воҳасида урфга айланган мақомлар қайта тикланиб, нота ёзувлари ҳамда ижро намуналари мақом ихлосмандларига тақдим этилмоқда.
   
   Тадбирда сўзга чиққанлар мазкур китобнинг яратилиши ва  халқимизнинг бебаҳо мулки  мақомларнинг  келгуси  авлодларга етказишдаги аҳамияти  хусусида  тўхталдилар. 



   Тақдимот маросимида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Oзодбек Назарбеков, Ўзбек миллий мақом санъати маркази бош директори, профессор Соибжон Бегматовлар иштирок этди ва сўзга чиқди.






   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий