Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 12-Хоразм округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

  • Qog'ozga chop etish

   Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 12-Хоразм округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

   Унда округ сайлов комиссияси раҳбарлари, аъзолари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

   Йиғилишни 12-Хоразм округ сайлов комиссияси раиси, Урганч давлат университети ректори, профессор Б.Абдуллаев бошқарди.



   Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 12-Хоразм сайлов округи бўйича участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
   Йиғилишда 12-Хоразм округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари Р.Собиров мавжуд 553 та участка сайлов комиссиялари таркибини қонунда белгиланган талаблар бўйича кўриб чиқилганлиги ҳақида маълум қилди. 


   Маълумот ўрнида айтиш керакки, тузилган 553 та участка сайлов комиссиялари аъзоларининг умумий сони 8 минг 435 нафар бўлиб, аввалги сайлов комиссиясида иштирок этганлар сони 5 минг 41 нафарни ташкил этган. Шунингдек, биринчи марта сайлов комиссиясида иштирок этаётганлар сони эса 3 минг 394 нафарни ташкил этади.



   Ташкил этилган участка сайлов комиссиялари аъзоларининг 4 337 таси халқ таълими, 61 таси олий таълим, 2 270 таси бошқа давлат идоралари ва муассасалари, 871 таси ўзини ўзи бошқариш органлари , 36 таси нодавлат нотижорат ташкилотлари, 645 таси бошқа нодавлат фаолият соҳаси вакиллари ҳамда 215 тасини вақтинча ишсизлар ташкил этди.


   Участка сайлов комиссиялари аъзолари таркибига 182 ҳуқуқшунос, 513 шифокор, 260 муҳандис, 350 иқтисодчи, 4 минг 559 педагог, 10 журналист ва 2 минг 561 нафар бошқа мутахассислар киритилган.
   Участка сайлов комиссиялари аъзоларининг 8 минг 405 нафари ўзбек, 17 нафари қозоқ, 13 нафари бошқа миллат вакиллари ҳисобланади. 

 

   Йиғилишда комиссия аъзолари масъулиятини ошириш юзасидан тавсиялар берилди.   
Муҳокамалардан сўнг, халқ депутатлари шаҳар ва туманлар Кенгашлари томонидан участка сайлов комиссияси аъзолигига тавсия этилган номзодлар тасдиқланди.





Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya