Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида
Бугун халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг ўттиз бешинчи сессияси бўлиб ўтди.Сессия ишини вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси Фарход Эрманов бошқариб борди.
Сесссия кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва баёнларидаги топшириқларнинг ижро ҳолати, юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг ахборотлари, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан тегишли мақсадлар учун маблағ ажратиш тўғрисидаги масалалар киритилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоят ҳокимлиги ташкилий- назорат гуруҳи раҳбари М. Қурязов, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Б.Қурбонов, С.Салаев, Б.Саидов, вилоят ҳокимлиги бош мутахассиси Р.Сабуровнинг ахборотлари тингланди. Депутатлар иштирокидаги кенг муҳокамалардан сўнг кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш