Click to listen highlighted text!

Паралимпиячилар муносиб тақдирланди


Бугун мамлакатимиз Президентининг Фармонига асосан  жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасидаги алоҳида хизматлари, кўплаб нуфузли халқаро мусобақаларда улкан ютуқларни қўлга киритаётгани, хусусан, Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтган ХVI ёзги Паралимпия ўйинларида жасорат ва матонат намунасини кўрсатиб, юксак натижаларга эришгани, терма жамоамиз сафида муваффақиятли иштирок этиб, Ватанимизнинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтиришга салмоқли ҳисса қўшгани ҳамда ёш авлодни миллий ғурур ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўлидаги самарали ва ибратли фаолияти учун бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг фахрий унвонлари, орден ва медаллари билан мукофотландилар. Жумладан, вилоятимиз вакилларидан қуйидагилар Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирландилар:


«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан


Қуранбаев Учқун Умирбекович    -    Дзюдо бўйича Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси


«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан


Кузиева Рўза Рашидовна    -    Пауэрлифтинг бўйича Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси


«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан


Ибрагимова Алфия Гиласдиновна    -    Урганч олимпия захиралари коллежи дзюдо бўйича мураббийси
 

«Дўстлик» ордени билан


Худайберганов Сардор Камилович    -    Хоразм вилояти Шовот тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби енгил атлетика бўйича мураббийси 


«Жасорат» медали билан


Шерипбоева Нафиса Умирбек қизи    -  Дзюдо бўйича Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси

"Шуҳрат" медали билан


Машарипов Шавкат Қўзибоевич - Хоразм вилояти Боғот тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган мактаб- интернати мураббийи

Мукофотланган  паралимпиячилар ва уларнинг мураббийларини Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан қизғин муборакбод  этамиз!


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Добавить комментарий

Оставить комментарий