Click to listen highlighted text!

Умумтаълим мактабларида янги ўқув йили бошланди

   Бугун вилоятимиздаги 547 та умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ садолари жаранглади. 33 минг 926 нафар ўғил-қизлар мактаб остонасига илк қадам қўйиб, 1-синфга қабул қилинди. Урганч шаҳридаги 31-сон умумтаълим мактабида ўтказилган  тадбирда вилоят ҳокими Фарход Эрманов иштирок этди.



   Ўтган йил сайёр қабулда ушбу маҳаллада яшовчи  ота-оналар мазкур мактаб 2,5 коэффициентда фаолият юритаётгани, 330 ўринли мактабда 720 нафар ўқувчи таҳсил олаётганини  айтиб, қўшимча ўқув биноси қуриш масаласида мурожаат қилган эдилар.Шундан кейин мактаб давлат Инвестиция дастурига киритилиб, 4 млрд. 250 млн. сўм маблағ эвазига 630 ўринли ўқув биноси барпо этилди ва  барча керакли жиҳозлар билан таъминланди. 


   Вилоят ҳокими мактаб жамоасини янги ўқув биноси, ўқув йилининг бошланиши билан қутлаб, келгуси ўқиш ва ишларида омад тилади. 1-синф ўқувчиларига  чиройли портфель ва ўқув қуроллари тўпламидан иборат "Президент совғаси"  топширилди.







   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Добавить комментарий

Оставить комментарий