Click to listen highlighted text!

Жорий йилда битирувчиларининг барчаси талаба бўлган мактабни биласизми?

   Кеча мамлакатимизда олий таълим муассасаларига қабул бўйича тест синовлари якунлари эълон қилинди. Юртимизнинг минглаб ўғил-қизлари талабалик бахтига муяссар бўлишди. 


   Қабул натижалари Янгиариқ туманининг Таган қишлоғида жойлашган 28-сон умумтаълим мактаби жамоаси  учун ўзгача шодлик олиб келди. Сабаби, мактабнинг тест синовларида иштирок этган 18 нафар битирувчисининг барчаси талабаликка қабул қилинди. Меҳнатлари самарасини, ўқувчиларининг ютуғини кўриб  мактаб  директори Лобарой Қўчқорова,  синф раҳбари Эркин Ўриновнинг қувончи  чексиз.


   Мактаб педагогика жамосини, битирувчилар ва уларнингота-оналарини бу улкан ютуқ билан самимий қутлаймиз.

   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий