Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Янги объектлар фойдаланишга топширилди

  • Qog'ozga chop etish

     Бугун Урганч шаҳрида  муайян яшаш жойига эга  бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази фойдаланишга топширилди.  4 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига барпо этилган   ушбу марказда  14 та хизмат ва 19 та сақлаш хоналари мавжуд бўлиб,  ҳудудда спорт майдончаси  ҳамда  бошқа қулайликлар яратилган.


Хабарингиз бор,  ҳурматли Президентимизнинг  ташаббуси билан  Хива шаҳрида   хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ташкил этилган эди. Бугун  мазкур бошқарма янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 11 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига барпо этилган ушбу бино қадимий ва навқирон шаҳарнинг кўркига янада кўрк қўшди. Ичонқалъа ҳудудидаги туризм объектларига ўрнатилган  кузатув камералари  интеграция қилинган “Вазиятлар маркази” энг сўнгги русумдаги ахборот коммуникация  технологиялари билан жиҳозланган.


Янги объектларнинг очилиш тадбирларида вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов  иштирок   этди. 

Эслатиб ўтамиз, мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида Ички ишлар вазирлигининг Хоразм академик лицейи ўқувчилари учун 200 ўринли ётоқхона, вилоят ички ишлар бошқармаси пенсия таъминоти бўлими учун янги бино ҳамда  15 нафар ички ишлар ходимлари  уй-жойлар фойдаланишга топширилган эди.



Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?



«    Июнь 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Fotogalereya