Юз билан юзлашиш саодати
Урганч туманининг “Қумравот” маҳалласида дориламон кунлар гаштини суриб яшаётган Бекпошша момо Ибрагимова 101 ёшни қаршилади. Болалик ва ёшлик йиллари урушнинг оғир синовлари, очарчилик ҳамда қатағон даврига тўғри келган онахон бугунги тинч ва осуда ҳаёт, юртимиздаги тўкин –сочинлик қадрига етиш ҳақида тўлқинланиб сўзлайди, тўй-маракаларга бош бўлиб маҳалладошларига йўл-йўриқ кўрсатади. 8 нафар невара, 20 нафар чевара, 4 нафар эвара ардоғида умргузаронлик қилаётган пиру-бадавлат момо ҳали бардам бақувват.
Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрами онахон учун қўшалоқ шодиёнага айланди. Президентимиз Фармонига асосан мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш йўлидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдаги муносиб хизматлари учун Бекпошша момо “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.
Шу муносабат билан вилоят ҳокими Фарход Эрманов давлат ва жамоат ташкилотларининг бир гуруҳ вакиллари ҳамроҳлигида онахоннинг хонадонида бўлиб, унга давлатимизнинг юксак мукофотини топширди. Бекпошша момо дуога қўл очиб, юксак эътибор учун Президентимизга ўз миннатдорчилигини билдирди, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини тилади.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бош саҳифага қайтиш