Чемпион оиласида шодиёна
Токио шаҳрида давом этаётган XVI ёзги Паралимпия ўйинларининг вазни 66 килограммгача бўлган парадзюдочиларнинг финал беллашувида боғотлик Учқун Қуронбоев испаниялик Серхио Банон Ибанес устидан ғалаба қозониб, Ўзбекистон делегациясига дастлабки олтин медални туҳфа этди.
Учқун Қуронбоев бунгача чорак финалда дзюдо ватани вакили - япониялик Южиро Сето (10:0), ярим финалда украиналик Давид Хорова (10:1) устидан иппон баҳоси билан зафар қучган эди. Учқуннинг отаси Умрбек Аҳмедов, онаси Руҳият Матназарова, мураббийлари Шавкат Машарипов, Алфия Ибрагимованинг ҳаяжони, қувончи чексиз!
Хоразм вилояти ва Боғот тумани ҳокимлиги вакиллари, оиланинг яқинлари, қўни-қўшнилари, мухлислар чемпионнинг ҳовлисига ташриф буюриб ушбу улкан ғалаба билан муборакбод этдилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш