Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ҚУТЛОВ!

  • Qog'ozga chop etish


   Ҳурматли Учқун Умрбекович!

   Сизни Токио шаҳрида давом этаётган  XVI ёзги Паралимпия ўйинларида  парадзюдо  бўйича ғолибликни қўлга киритиб, мамлакатимиз терма жамоасига илк олтин медални туҳфа этганингиз билан самимий табриклайман!
Тўрт йилликнинг ушбу нуфузли мусобақасида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, азму шижоатли хоразм фарзандлари қандай буюк ишларга қодир эканини яна бир бор бутун дунёга намоён этдингиз.

   Сизнинг эришган бу улкан ютуғингиз энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Мустақиллигимизнинг 30 йиллик шодиёнасига муносиб совға бўлди. Паралимпия ўйинларидаги ёрқин ғалабангиз  халқимизга янада кўтаринки кайфият ва катта қувонч олиб келди.
   
   Фурсатдан фойдаланиб Сиздек мард  ва жасоратли ўғилни тарбиялаб вояга етказган ота-онангизга, дзюдо сирларини ўргатиб нуфузли мусобақаларга тайёрлаган мураббийларингизга чин дилдан миннатдорчилик билдираман.

   Жаҳон спорт майдонларида Ватанимиз байроғини янада баланд кўтариб, унинг шон-шуҳратини оширишда Сизга  сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат ва янги-янги ғалабалар тилайман!
         
   Ҳурмат билан,
   Фарход Эрманов,
   Хоразм вилояти ҳокими



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Veb-sayt faoliyatini baholang



«    Май 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Fotogalereya