Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

“Янгиариқ” дала-ўқув майдони фойдаланишга топширилди

  • Qog'ozga chop etish


        Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Шимоли-ғарбий ҳарбий округи тасарруфидаги “Янгиариқ” дала-ўқув майдонида  вилоят ҳарбий-маъмурий секторининг молиявий кўмаги билан кенг кўламда бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Юрт ҳимоячиларининг   жанговар тайёргарлик машғулотларини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, ҳарбий хизматчилар учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ҳарбий полигон замонавий талабларга мос тарзда бунёд этилди.






Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида ҳарбий дала-ўқув майдони фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда ҳарбий хизматчилар, нуронийлар ва ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.



Тантанали маросимда вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Фарход Эрманов сўзга чиқиб, “Янгиариқ” дала-ўқув майдонининг ҳарбий хизматчиларнинг билим ва амалий кўникмаларини, жанговар тайёргарлигини оширишдаги аҳамиятини эътироф этди.





Тадбирда сўзга чиққанлар  ушбу полигон нафақат куч тузилмалари вакилларининг маҳоратини оширишга, балки ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ҳам хизмат қилишини таъкидладилар. Дала-ўқув майдони қурилишида жонбозлик кўрсатган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга вилоят ҳарбий-маъмурий сектори ҳамда Шимоли-ғарбий ҳарбий округи томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.



Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари, полковник Қ. Турсунов Мудофаа вазирининг Хоразм вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Фарход Эрмановни 1-даражали Намунали хизмати учун кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғини ўқиб эшиттирди ва мукофотни ўз эгасига тантанали равишда топширди.






Қарийб 4 минг гектар ер майдонига эга бўлган ушбу полигон ҳудуди табиий чўл шароити ва рельефини ўзида мужассам этиб жанговар тайёргарлик машғулотларини юқори даражада ўтказиш имконини беради. Дала-ўқув майдонида  бир вақтнинг ўзида 300 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи билан назарий машғулотларни ўтишга мўлжалланган ва 12 та синфхонасига эга бўлган 2 та ўқув биноси, турли мутахассисликлар  тайёргарлиги бўйича 8та ўқув синфлари ва майдонлари,  350 кишилик 2 та ётоқхона, 250 ўринли ошхона, турли ўқ отар қуроллардан, гуруҳ ва жанговар машиналардан отиш майдонлари , 100 ва 50 метрли ТИР, спорт майдончалари, марказий қўмондонлик пункти, 6та бошқарув пункти бинолари бунёд этилди.








Саф майдони, “Армия биатлони” шаҳарчаси, 300 метрли разведкачилар йўлаги, 750 метрли психологик йўлак, бандаргоҳ ва ғоввослик йўлаги,   муҳандислик, кимёвий қуроллардан ҳимоя, ҳаво ҳужумидан химоя, алоқачилар шаҳарчалари ҳамда  турли ўқув нуқталари жанговар тайёргарлик машғулотларини сифат жиҳатдан яхшилашга хизмат қилади.



Полигонда барпо этилган  қўшинлар отиш майдони, танкодром, ҳаво ҳужумидан мудофаа, радиацион, кимёвий, биологик муҳофаза ҳамда артиллерия бўлинмаларини тайёрлаш шаҳарчалари, миномёт батареяси учун тўсиқлар, жанговар ва ҳарбий техникаларни сақлаш дала парки, марказий кузатув минораси ҳарбий хизматчиларнинг маҳоратини ошириш ва кўникмаларини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Қўл гранаталарини улоқтириш, ўқотар қуроллардан ўқ отиш тири, гранатомёт позициялари, мерганлар марраси ва бошқалардан иборат алоҳида жанговар мажмуа мутахассислик бўйича тайёргарлик машғулотларини ўтказишга қулай шароит яратади.


Тадбир қатнашчилари жанговар шайликка келтирилган бўлинмаларнинг махсус-тактик машқларини ҳам кузатишди. Амалий ўқув машғулотларида ҳарбий хизматчилар ўзларининг билим ва кўникмаларини намойиш қилишди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya