ЮКСАК ОРДЕН МУБОРАК !
Куни кеча ҳурматли Президентимизнинг Фармонига биноан мукофотланган давлат хизматчилари қаторида Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрмановнинг “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланганлиги ҳақидаги хушхабар бутун воҳамиз бўйлаб кенг ёйилди.
Мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш ва Янги Ўзбекистонни барпо этишдаги муносиб хизматлар учун берилган бу юксак мукофот бутун Хоразм халқининг меҳнати эътироф этилганидан далолат! Бу хабар ҳар бир элдошимизнинг қалбини тўлқинлантирди, бошимиз кўкка етди!
Бугун вилоятимизда олиб борилаётган улкан яратувчилик ва бунёдкорлик ишлари, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимининг самарали йўлга қўйилганлиги, саноат, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳаларидаги ўзгаришлар, “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” дастурлари доирасида аҳолининг турмуш фаровонлиги юксалаётгани, қутлуғ байрам арафасида ўнлаб янги масканларнинг ишга туширилаётгани мана шундай юксак эътироф этилди.
Азиз элдошлар! Ушбу юксак мукофот бизни янги марралар, янги зафарлар сари чорласин! Ватанимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги ҳаммамизга муборак бўлсин!
Сайёра Самандарова,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,
филология фанлари номзоди.
Бош саҳифага қайтиш