Таъзия
Хоразм вилояти ҳокимлиги ва жамоатчилиги Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига, яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Усмонхон Темирхон ўғлининг ислом маърифатининг толмас тарғиботчиси сифатида миллий ва диний қадриятларни тиклаш, муқаддас динимизнинг инсонпарварлик моҳияти ва эзгу ғояларини, улуғ аллома ва мутафаккирларнинг бебаҳо илмий меросини тадқиқ этиш ва халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш йўлидаги хизматларини халқимиз асло унутмайди.
Муфтий ҳазратлари чуқур билими ва бой ҳаётий тажрибаси, маънавий фазилатлари, Ватанимизга беқиёс муҳаббати ва садоқати билан ҳақли равишда халқимизнинг ва дунё мусулмонларининг қалбидан чуқур жой олган улуғ инсон эди.
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, машҳур уламо ва таниқли жамоат арбоби, самимий ва камтарин инсон Усмонхон Темирхон ўғли Алимовнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.
Хоразм вилояти ҳокимлиги
Бош саҳифага қайтиш