Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Олий Мажлис Сенати томонидан кўриб чиқилган масалалар, қабул қилинган қарорлар тарғиботига бағишланган учрашув ўтказилди

  • Qog'ozga chop etish

Бугун Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши котибияти мажлислар залида учрашув ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги доимий комиссия аъзолари, туман шаҳар Кенгашлари котибият мудирлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.




Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Баҳодир Тожиев иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган масалалар ҳамда қабул қилинган қарорлар, уларни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.  

      

    Шунингдек, халқ депутатлари шаҳар ва туман кенгашлари котибиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. 

      Учрашувдан сўнг Олий Мажлис Сенати раиси номига йўлланган мурожаатлар муаллифлари билан қабул ташкил этилди.

Қабул жараёнида фуқаролар томонидан йўлланган 10 та мурожаатдан  2 таси жойида ҳал этилди. Ўрганиш ва муддат талаб қиладиган  мурожаатлар эса назоратга олиниб, ҳал қилиш бўйича мутасаддиларга  кўрсатма ва топшириқлар берилди.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Veb-sayt faoliyatini baholang



«    Май 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Fotogalereya