Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Мукофотлар ўз эгаларига топширилди

  • Qog'ozga chop etish


Бу йил мамлакатимизда илк бор 30 июль – Халқлар дўстлиги куни сифатида кенг нишонланди. Ушбу сана муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг орден ва медаллари, шунингдек “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирландилар. Мукофотланганлар орасида вилоятимизда фаолият кўрсатаётган миллий маданий марказлар раҳбарлари, таълим, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ тартибот ва фуқаролар ўзини ўзини бошқариш тизимида меҳнат қилиб келаётган турли миллат вакиллари бор.





Бугун вилоят ҳокимлигида ушбу мукофотлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди. Вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов, Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари Азамат Тошев  вилоят ҳудудида 32 та турли миллат вакиллари тенг ҳуқуқ ва имкониятлардан фойдаланиб давлат бошқаруви органлари ҳамда иқтисодиётнинг турли тармоқларида, илм-фан ва маданият соҳаларида самарали меҳнат қилиб келаётганликларини таъкидлаб, мукофотланганларни юксак эътироф билан самимий қутладилар.




Мамлакатимиз Президентининг “Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан Ҳазорасп туманидаги “Саримой” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Даулетмират Дидаров  “Шуҳрат”  медали билан тақдирланди.




 Юртимизда яшаётган барча миллат ва элат вакиллари ўртасида миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига қўшган муносиб ҳиссаси, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида фидокорона меҳнатлари, шунингдек, хорижий мамлакатлар халқлари билан дўстлик ва ҳар тарафлама ҳамкорликни ривожлантиришда эришган самарали натижалари учун қуйидаги юртдошларимизга “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони топширилди:

Степанкова Татъяна Анатолъевна – Ўзбекистон рус маданий маркази Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси раиси;

Латипова Дамира Тафкилъевна – Хоразм вилояти татар маданий-маърифий маркази раиси;

Полвонов Тойир – Боғот тумани “Қалажиқ қалъа” маҳалла фуқаролар йиғини раиси;

Мередова Пердегул Аширкулиевна – Тупроққалъа тумани тиббиёт бирлашмаси “Саримой” оилавий шифокорлик поликлиникаси патронаж ҳамшираси;

Қаландарова Зулхумор Самандаровна – Янгиариқ тумани 31-сонли айрим фанларга ихтисослаштирилган мактаби она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси;

Залилова Лилия Шамилова – Хоразм вилояти ИИБ эксперт-криминалистика бўлими, шахсни автоматлаштирилган идентификация қилиш бўлинмаси катта эксперти.







Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya