30 ИЮЛЬ – ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ КУНИ
Бу йил мамлакатимизда илк бор 30 июль – Халқлар дўстлиги куни сифатида кенг нишонланди. Бугун сана муносабати билан Урганч шаҳрида ташкил этилган байрам тадбирига вилоят миллий маданий марказлари фаоллари таклиф қилинди. Вилоят ҳокими Фарход Эрманов тадбир иштирокчиларини байрам билан самимий табриклади.
Бугунги кунда вилоятимиз ҳудудида 32 та турли миллат вакиллари тенг ҳуқуқ ва имкониятлардан фойдаланиб давлат бошқаруви органлари ҳамда иқтисодиётнинг турли тармоқларида, илм-фан ва маданият соҳаларида самарали меҳнат қилиб келмоқдалар.
Вилоятда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, дўстлик муҳити ва кўп миллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида рус, қозоқ, корейс, татар миллий маданий марказлари ҳамда “Ўзбек-туркман” дўстлик жамияти фаолият кўрсатмоқда.
Байрам арафасида мамлакатимиз Президентининг “Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан Ҳазорасп туманидаги “Саримой” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Даулетмират Дидаров “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.
Тадбирда миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, бағрикенглик ва инсонпарварлик тамойилларини қарор топтириш, миллий маданиятлар, урф-одатлар ҳамда анъаналарнинг ўзига хослигини сақлаш ва ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун миллий маданий марказлар вакилларига вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаси ва совғалари топширилди.
Байрам дастури бир пиёла чой устида дилдан суҳбатлар, миллий маданий марказлар жамоалари ижросидаги куй-қўшиқлар билан давом этди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бош саҳифага қайтиш